Электрон почта манзил:

m.samarqand@sud.uz

Фуқаролар қабулхонаси:

(+998 66) 706-70-02 (ichki raqam: 31016)

Манзил:

Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 3 уй

Интерактив хизматлар

Статистик маълумотлар

Статистик маълумотлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг республика судлари фаолиятига доир статистик маълумотлар базаси

Ўтиш
Cуд қарорлари тўплами

Cуд қарорлари тўплами

Судлар бўйича барча якуний суд қарорларини тўлиқ ёки шахссизлантирилган матнда ушбу ҳавола орқали билиб олинг.

Ўтиш
Давлат божи калькулятори

Давлат божи калькулятори

Бу хизмат тури судларга мурожаат қилишда тўланиши лозим бўлган давлат божи миқдорини аниқлашда яқиндан ёрдам беради.

Ўтиш
image
image
image
image
image
image

Электрон суд хизматлари

MY.SUD.UZ - суд хизматларидан фойдаланишнинг инновацион, ишончли ва қулай йўли

Мурожаат

Судга тўғридан - тўғри электрон шаклда мурожаат йўллаш.

Электрон тўлов тизими

Барча судларда фуқаролар томонидан амалга ошириладиган барча тўловларни тўлашнинг ягона электрон тизими.

Видеоконференц алоқа

Масофадан туриб суд мажлисида иштрок етиш

Мажлислар жадвали

Суд мажлислари жадвали билан танишиш – судларда ишларни суд мажлисида кўриб чиқишга тайинланган санаси ва вақти ҳақида онлайн тарзда хабардор бўлиб бориш имконини беради.

Давлат божи калькулятори

Бу хизмат тури судларга мурожаат қилишда тўланиши лозим бўлган давлат божи миқдорини аниқлашда яқиндан ёрдам беради.

Мурожаат намуналари

Фуқаролар судларга мурожаат қилишда ҳужжатларнинг тайёр намуналаридан мутлақо бепул фойдаланиш имконияти

image

MY.SUD.UZ

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг интерактив хизматлари портали

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд вилоят ҳамда туманлараро маъмурий суди томонидан 2023 йил мобайнида давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ноқонуний чиқарилганлиги учун бекор қилинган қарорлари тўғрисида маълумот.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 ноябрдаги “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган давлат дастури тасдиқланган бўлиб, унга кўра маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида коррупциянинг олдини олиш борасида суд органлари зиммасига муҳим вазифа юклатилган.
Хусусан, судлар томонидан давлат органлари ва ташкилотларнинг, уларнинг мансабдор шахсларининг бекор қилинган ноқонуний қарорлари тўғрисидаги маълумотларни жамоатчилик учун очиқлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар ташкил қилиш, судлар томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахсларининг ноқонуний чиқарилганлиги учун бекор қилинган қарорлари тўғрисидаги маълумотларни судларнинг расмий веб сайтларида ва Telegram–каналларида эълон қилиб бориш белгиланган.
Самарқанд туманлараро маъмурий суди томонидан 2023 йил мобайнида давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларининг чиқарган қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ жами 702 та иш кўрилган бўлиб, шундан 348 та иш бўйича аризачилар қаноатлантирилган,
254 таси рад этилган, 56 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 41 таси бўйича иш юритишдан тугатилган.
Суд мажлисларида аниқланган ва мансабдор шахслар (жавобгар) томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйишнинг олдини олиш мақсадида мазкур тоифадаги кўриб тамомланган ишлар юзасидан жами 56 та хусусий ажримлар чиқарилиб, тегишли давлат органларига муҳокама қилиш учун юборилган.

«Менинг маҳаллам менинг судьям» шиори остида маҳаллада аҳоли билан ушрашув ўтказилди

Самарқанд вилоят маъмурий судининг судьяси А.Тошпулатов томонидан 2022 йил 1 август куни «Менинг маҳаллам менинг судьям» шиори остида Самарқанд шаҳридаги «Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли билан учрашди. Учрашувда судья А.Тошпулатов томонидан маъмурий судлар фаолияти ҳақида фуқароларга тушунтиришлар берилди. Бундан ташқари маҳаллада яшовчи фуқароларга суд ҳуқуқ соҳасида амалга ширилган ва амалга оширилиши кутилаётган ислохотлар ҳақида маълумтлар берилди. Учрашувда фуқароларнинг ўзларини қизиқтирган саволларга судья А.Тошпулатов томонидан атрофлича жавоб берилди.

image
Skip to content