Маъмурий судлар ва давлат ижрочилари ўртасида семинар-тренинг ўтказилди

2022 йил 11 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, унинг ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамда Олий суд ҳамкорлигида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларининг қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан боғлиқ низоларнинг судларда кўриб чиқилиши ва унинг ўзига хос хусусиятлари юзасидан ташкил этилди.

Семинар-тренингда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар маъмурий судлар судьялари, жойлардаги Мажбурий ижро бюроси органлари масъул ходимлари онлайн тарзда иштирок этишиб, муҳокамалар юзасидан ўзларининг фикрларини билдириб ўтишди.

Ургут туманида суд раислари ҳамда судьялар томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Жорий йилнинг 09 июнь куни Ургут туманида фуқароларни қийнаб келаётган масалаларни ҳал этиш мақсадида суд раислари ҳамда судьялар иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда Самарқанд туманлараро маъмурий судининг судьяси У.Вахабова хам фуқароларнинг мурожаатлари  бўйича уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берди.

Навбатдаги Семинар-тренинг Монополияга қарши курашиш органлари билан биргаликда бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, унинг ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамда Олий суд ҳамкорлигида Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 29 январдаги 107-сонли “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 20 апрелида бошланган маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли мавзусида ўтказиб келинаётган семинар-тренингнинг навбатдаги сони бўлиб ўтди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар маъмурий судлар судьялари ва Монополияга қарши курашиш органлари масъуллари онлайн тарзда иштирок этишди.

Шунингдек Семинарда Самарканд вилоят маъмурий судининг раиси Т.Файзиев хам ўз маьрузаси билан чиқиш қилди.

Skip to content