ҲАШАР -ЭЛГА ЯРАШАР!

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2026 йил 6 мартдаги 6-сонли Фармойиши билан, барча суд органларида шу йил 13-14 март кунлари «Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади» шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказиш белгиланганлиги муносабати билан Самарқанд вилоят ва туманлараро судларида ҳашар ўтказилди.
Ҳашарда суд биноси ҳудудини, вилоят ва туманлараро маъмурий суди биноси ҳамда ён атрофларда тозалаш ишлари олиб борилиб, ерлар ободонлаштирилди, кўчатлар экилди, ариқ ва зовурлар тозаланди.
Бундан ташқари, мавжуд дарахтларга шакл берилиб, оқланди ва уларнинг тагини юмшатиш ишлари бажарилди. Шу боис ҳашарда вилоят ва туманлараро маъмурий судининг барча судья ва суд аппарати ходимлари фаол иштирок этишди.