Самарқанд вилоят маъмурий судининг мажлислар залида судьялар ҳамда Солиқ идоралари ходимлари билан биргаликда семинар ўтказилди

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Самарқанд вилоят маъмурий судининг мажлислар залида судьялар ҳамда Солиқ идоралари ходимлари билан биргаликда семинар ўтказилди. Семинарда Солиқ кодексининг қўшилган қиймат солиғи ҳамда камерал текширувига оид бобларини амалиётга қўллаш ва амалиётда юзага келаётган низолар юзасидан кўшма семинар учрашуви бўлиб ўтди семинарда вилоят ва туманлараро маъмурий суди раиси ва судьялари, вилоят солиқ бошқармаси, вилоят адлия бошқармаси ва бизнес-омбудсманнинг вилоятдаги вакиллари иштирок этиб, кун тартибидаги масалалар бўйича семинар қатнашчилари ҳамда судьялар ўртасида савол жавоблар бўлиб ўтди