АҲОЛИНИНГ СУДЛАРГА БЎЛГАН ИШОНЧИНИ ЯНАДА ОШИРИШ УЧУН

Марказий ҳарбий округ мажлислар залида Самарқанд вилояти маъмурий суди ва Самарқанд ҳарбий суди билан ҳамкорликда навбатдаги давра-суҳбати бўлиб ўтди. Унда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ҳамда “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори мазмун-моҳияти кенг тушунтирилди.
Самарқанд вилояти маъмурий судининг судьялари А.Алимов ва С.Солиев, ҳарбий суд раиси Б.Бабакуловлар таъкидланганидек, қарорга мувофиқ, давлат органлари қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш мақсадида қуйидаги тартиблар жорий этилади. Маъмурий судларга далилларни йиғиш мажбурияти юкланади, ҳуқуқи бузилганларга эса далилларни йиғишда фақат ўз имкониятидан фойдаланиш шароити яратилади.