Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этиш давр талаби
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6257-сонли фармони ҳамда ”Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сонли қарори мазмун моҳиятини тушунтириш мақсадида тадбир бўлиб ўтди.
Самарқанд вилоят маъмурий судининг судьяси С.Ю.Солиев ўз маърузасида бугун халқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ максадлар қўйганлиги, тинч ва осойишта ҳаёт кечираётган, аввало, ўз кучи ва имкониятларига таяниб, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида улкан натижаларни қўлга киритаётган бир замонда, тинч ва осуда ҳаётимизга, хавфсизлигимизга таҳдид солаётган уюшган жиноятчилик ва коррупциянинг салбий таъсири ҳақида тўхталиб ўтди.
Шу билан бирга, юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев бошчилигида мамлакатда ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси тараққиётида асосий хавф, иллат сифатида қораланаётган коррупцияни олдини олиш борасида ўтказилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бераётгани, халқимиз орасида жиноятни жазолашдан кўра, уни олдини олиш, бу борада тегишли профилактик чора-тадбирлар кўриш афзалроқдир деган тушунча шаклланиб бораётганлиги таъкидланди.
Йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6257-сонли фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сонли қарори мазмун-моҳияти таништирилиб, ҳукуматимиз томонидан коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олишда таъсирли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги ва кўплаб соҳаларда сезиларли ўзгаришлар амалга оширилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.