Қонунийликни таъминлашда маъмурий судларнинг ўрни

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январьдаги 107-сонли “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Республикаси Судьялар олий кенгаши, унинг ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамда Олий суд ҳамкорлигида маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ходимларини маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли билан батафсил таништириш мақсадида ташкил этилган семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Семинар-тренингда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар маъмурий судлар судьялари, ижро этувчи органлар мутасаддилари, маҳаллий ҳокимият ҳуқуқшунослари ва бошқа ташкилотларлар вакиллари онлайн тарзда иштирок этишди.
Тадбир савол-жавоб ва баҳс-мунозараларга бой бўлди.

Шу жумладан Самарқанд вилоят маъмурий суди биносида ҳам Самарқанд вилоят, туман (шаҳар) ҳокимият ҳуқуқшунослари ва бошқа ташкилотларлар вакиллари

иштирок этишди.