Божхона органлари мутасаддиларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга шикоят қилишнинг ўзига хос хусусиятлари мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Семинар-тренингда Божхона органлари мутасаддиларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга шикоят қилишнинг ўзига хос хусусиятлари, Божхона органлари мансабдор шахсларининг қарорларини маъмурий судларда кўриб чиқиш ва бекор қилиш масаласи, божхона назорати соҳасидаги низоларни судларда ҳал этиш, бу борадаги қонунчилик ва амалиёт атрофлича муҳокама қилинди.
Божхона органлари ходимлари томонидан божхона декларациясини тўлдириш, расмийлаштириш жараёнида йўл қўйилаётган хато-камчиликлар ҳам очиқ эътироф этилди. Хусусан, тадбиркор хориждан маҳсулот олиб келаётганда декларация тузилаётганда тадбиркорга қонун ҳужжатларида белгиланган божхона имтиёзлари берилмаган ҳолатлари устидан судга мурожаат этилган. Тадбиркорларнинг судга қилинган бундай айрим мурожаатлари ҳақиқатдан ҳам қонунчиликка зид ҳолда тўлдирилганлиги аниқланиб, тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари суд орқали тикланган.

Яна бир семинар-тренинг бўлиб ўтди

Навбатдаги семинар-тренингда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар маъмурий судлар судьялари ва солиқ органлари ходимлари онлайн тарзда иштирок этишиб, маъмурий судларда давлат солиқ органларининг қарорларини кўриб чиқиш қонунчилиги ва амалиёти, хусусан давлат солиқ органларининг қарорларини бекор қилиш борасида муаммолар ҳам очиқ муҳокама қилинди.

Самарқанд вилоят миаъмурий судидан Самарқанд вилоят ҳамда туман (шаҳар) солиқ органларидан вакиллар ҳам иштирок этди.

Қонунийликни таъминлашда маъмурий судларнинг ўрни

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январьдаги 107-сонли “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Республикаси Судьялар олий кенгаши, унинг ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамда Олий суд ҳамкорлигида маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ходимларини маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли билан батафсил таништириш мақсадида ташкил этилган семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Семинар-тренингда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар маъмурий судлар судьялари, ижро этувчи органлар мутасаддилари, маҳаллий ҳокимият ҳуқуқшунослари ва бошқа ташкилотларлар вакиллари онлайн тарзда иштирок этишди.
Тадбир савол-жавоб ва баҳс-мунозараларга бой бўлди.

Шу жумладан Самарқанд вилоят маъмурий суди биносида ҳам Самарқанд вилоят, туман (шаҳар) ҳокимият ҳуқуқшунослари ва бошқа ташкилотларлар вакиллари

иштирок этишди.

Skip to content