Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этиш давр талаби

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6257-сонли фармони ҳамда ”Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сонли қарори мазмун моҳиятини тушунтириш мақсадида тадбир бўлиб ўтди.

Самарқанд вилоят маъмурий судининг судьяси С.Ю.Солиев ўз маърузасида бугун халқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ максадлар қўйганлиги, тинч ва осойишта ҳаёт кечираётган, аввало, ўз кучи ва имкониятларига таяниб, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида улкан натижаларни қўлга киритаётган бир замонда, тинч ва осуда ҳаётимизга, хавфсизлигимизга таҳдид солаётган уюшган жиноятчилик ва коррупциянинг салбий таъсири ҳақида тўхталиб ўтди.

Шу билан бирга, юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев бошчилигида мамлакатда ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси тараққиётида асосий хавф, иллат сифатида қораланаётган коррупцияни олдини олиш борасида ўтказилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бераётгани, халқимиз орасида жиноятни жазолашдан кўра, уни олдини олиш, бу борада тегишли профилактик чора-тадбирлар кўриш афзалроқдир деган тушунча шаклланиб бораётганлиги таъкидланди.

  Йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6257-сонли фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сонли қарори мазмун-моҳияти таништирилиб, ҳукуматимиз томонидан коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олишда таъсирли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги ва кўплаб соҳаларда сезиларли ўзгаришлар амалга оширилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Энди суд қарорини бажармаган ҳоким жарима тўлайди. Такроран ижро қилинмаса оширилган жарима қўлланади

    Оддий одамлар ва тадбиркорлар манфаатлари ҳокимликлар (исталган бошқарув органи бўлиши мумкин) билан кесишганда, бу масала энди тўлиқ маъмурий судларда кўрилади.

         Маъмурий суд ҳокимиятни зиёнига ҳал қилув қарори чиқарса ва уни ижроси кечикса, ҳоким ёки ташкилот раҳбарига жарима қўлланилади. Шунда ҳам суд қарори ижроси пайсалга солинса, мутасадди давлатга янаям кўпроқ тўлаб қўйишига тўғри келади.

     Бу тартибни жорий қилиш Президент томонидан яқинда имзолаган қарорда белгиланган. Ҳужжатда аввало, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлашга эътибор қаратилган. Бу вазифа давлат органлари билан муносабатларда амалга оширилиши учун зарур чора-тадбирлар белгиланган.

    Ушбу ҳужжат моҳиятини тўла тушуниш учун унда қайд этилган атама ва терминларнинг мазмунини тушуниб олиш зарур. Жумладан, қарорда 8 та ўринда “оммавий-ҳуқуқий муносабат” жумласи қўлланилган.

     Илмий адабиётларда оммавий-ҳуқуқий муносабатларнинг асосий хусусияти сифатида унда иштирок этувчи томонларнинг бири давлат ҳокимияти субъекти бўлиши айтилади. Демак, фуқаро ёки тадбиркорнинг ҳуқуқлари ҳокимият ваколатига эга бўлган субъектлар томонидан бузилишга йўл қўйилмаслиги керак.

Қарорда бу вазифани маъмурий судлар бажариши кераклиги белгиланган.

    Оммавий-ҳуқуқий низоларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, ушбу низоли муносабат иштирокчилари ҳуқуқий жиҳатдан тенг эмас. Шу жиҳатдан, қарор билан оммавий ҳуқуқий низоларни ҳал этишнинг махсус тартиби жорий этиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

     Яъни, ҳозирда фуқаролик ишлари бўйича ҳамда иқтисодий судлар томонидан кўрилаётган оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган барча ишларни маъмурий судлар тааллуқлилигига ўтказиш кўзда тутилган.

Энди маъмурий судларнинг оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича ҳал қилув қарорлари давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан ижро қилинмаган тақдирда, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан суд жарималарини қўллаш тартиби жорий қилинади.

     Хўш, бу нима дегани? Аксарият ҳолларда давлат идоралари томонидан фуқаро ёки тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқлари бузилади. Албатта, даъво асосида бу ҳолатга суд томонидан ҳуқуқий баҳо берилиб, ҳокимият ваколатига эга бўлган субъектга муайян вазифа юклатилади. Бироқ айрим ҳолларда турли сабабларга кўра суд ҳужжати ижро этилмайди. Бундан фуқаро ёки тадбиркор азият чекмаслиги керак. Оммавий-ҳуқуқий муносабатлар бўйича суд қарорлари ижро этилмадими, у қайси идора раҳбари бўлишидан қатъий назар суд жарима қўллайди.

    Албатта, қарорда инсон қадрини улуғлашга қаратилган бу каби яна бир қатор ўзгаришлар белгиланган. Мисол учун, суд остонасига ариза ёки шикоят билан борган инсон энди сарсон бўлмайди. Негаки, судлар томонидан даъво аризаси, ариза ҳамда шикоятни судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли қабул қилишни рад этиш ёки иш бўйича иш юритишни тугатиш тақиқланяпти. Бунда даъво аризаси, ариза, шикоят ёки иш уларни кўриб чиқишга ваколатли судга ўтказилади.

    Қайд этилганларни амалда рўёбга чиқариш учун, “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.


                                                                                      Бекзод ИБРАГИМОВ,
                                  Самарқанд туманлараро маъмурий суди судьяси.

АҲОЛИНИНГ СУДЛАРГА БЎЛГАН ИШОНЧИНИ ЯНАДА ОШИРИШ УЧУН

Марказий ҳарбий округ мажлислар залида Самарқанд вилояти маъмурий суди ва Самарқанд ҳарбий суди билан ҳамкорликда навбатдаги давра-суҳбати бўлиб ўтди. Унда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ҳамда “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори мазмун-моҳияти кенг тушунтирилди.
Самарқанд вилояти маъмурий судининг судьялари А.Алимов ва С.Солиев, ҳарбий суд раиси Б.Бабакуловлар таъкидланганидек, қарорга мувофиқ, давлат органлари қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш мақсадида қуйидаги тартиблар жорий этилади. Маъмурий судларга далилларни йиғиш мажбурияти юкланади, ҳуқуқи бузилганларга эса далилларни йиғишда фақат ўз имкониятидан фойдаланиш шароити яратилади.

Самарқанд вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармасида судьялар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 28 январь куни Самарқанд вилоят жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг судьяси М.Тўхтаев ва Самарқанд вилоят маъмурий судининг судьяси С.Ю.Солиев томонидан Самарқанд вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармасида “Ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик” “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш” мавзусида соҳа ходимлари ўртасида ўтказилган давра суҳбати ўтказилди.

Skip to content